Месси “Барселона”ни тарк этди. Унга дарров талабгор чиқди
Спорт
−
06 Август 2021
27259“Барселона” аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан ҳамкорликни тўхтатди. Клуб 34 ёшли футболчи билан молиявий чекловлар сабаб шартномани узайтира олмаслигини маълум қилди.
“Клуб ва Лео Месси келишувга эришган ва бугун янги шартнома имзолаш ниятида бўлишига қарамай, Ла Лига регламенти билан боғлиқ иқтисодий ва таркибий тўсиқлар туфайли ҳужжатни расмийлаштиришнинг иложи йўқ.
Шу ҳолат туфайли Лионель Месси энди “Барселона” шарафини ҳимоя қилмайди. Томонлар ва футболчининг истакларини бажариб бўлмаслигидан қаттиқ афсусда.
“Барса” футболчига клуб тараққиётига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдиради ва унга шахсий ва профессионал ҳаётида омад тилайди”, дейилади клуб баёнотида.
Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишча, ПСЖ клуби "Барса"дан кетган Месси билан боғланган. Клуб аргентиналикни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, Месси “Барса” тарбияланувчиси. У клуб тузилмасига 2000 йилда қўшилган. 2003 йилда асосий таркибда дебют қилган. Футболчи 778 та ўйинда 672 та гол уриб, 305 та голли узатмани амалга оширган. Месси каталонияликлар билан 35 та мукофотни қўлга киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь