“Барса”да янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишда муаммо пайдо бўлди

Спорт 6817
image

Футбол бўйича Испания Ла Лигаси раҳбарияти ҳали ҳамон “Барселона”га янги келган футболчиларини рўйхатдан ўтказиш имкониятини бермади. Бу ҳақда COPE нашри ёзмоқда.

Манбага кўра, учта иқтисодий дастакнинг фаоллашиши “Барселона”га янги футболчилар Франк Кессье, Андреас Кристенсен, Роберт Левандовски, Рафинья Диас ва Жюль Кунде, шунингдек, “Барса” билан янги шартнома имзолаган Усмон Дембеле, Сержи Роберто ва Гавини рўйхатдан ўтказишга етарли бўлмайди.

Бунга “Барселона” ва Ла Лиганинг иқтисодий назорат департаменти даромадларни турлича талқин қилишлари сабаб бўлмоқда.

Молиявий ҳисоботда “Барселона” расмийлари кейинги 25 йил ичида “Sixth Street” сармоявий компаниясига телевизон ҳуқуқларининг 25 фоизини сотиш орқали (биринчи иккита иқтисодий дастак) капитални 667 миллион еврога оширишга эришгани таъкидлаган. "Барса” раҳбарлари “Sixth Street” тўғридан-тўғри инвестиция қилганлигини иддао қилган бўлса-да, Ла Лига расмийлари ушбу маблағларнинг 517 миллион евросини ҳисобга олди. Ла Лиганинг молиявий назорат қоидаларига кўра, фақатгина клубларнинг олган пуллари муҳим. Шу тариқа, “Барса” тақдим этган ҳисоботдаги фарқ 150 миллион еврони ташкил қилмоқда.

“Барселона”Ла Лигадан юқоридагидек ёндашувни кутган ва шунинг учун “Barsa Studios”нинг 24,5 фоиз “улушини “Socios” компаниясига 100 миллион еврога сотган. Бироқ ҳисоботдаги фарқ бу сотув орқали тўлиқ қопланмади. Шунинг учун тўртинчи иқтисодий дастак сифатида, “кўк анорранглилар” катта эҳтимол билан “Barsa Studios”нинг яна 25 фоиз улушини сотади. Бу бўйича ҳаракатлар аллақачон бошланган. “Socios” компанияси ҳам келишувга қарши эмас.

Албатта, янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш учун учта иқтисодий дастакни фаоллаштириш етарли эмас. Активлар ва ўйинчиларни сотишдан, шунингдек, маошларни камайтиришдан тушган 617 миллион евро даромад билангина “Барса” юқоридаги янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3
t
×