“Барса” Алвеш билан шартнома тузмоқчи эмас

Спорт 1394
image
-

“Барселона” собиқ футболчиси Дани Алвеш Каталонияга қайтади, бироқ клуб футболчиси сифатида эмас.

“Marca” нашри хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти бразилиялик футболчи ўз хизматларини жамоага таклиф қилганига қарамай, у билан шартнома имзоламоқчи эмас. Хави бошчилигидаги мураббийлар штаби ёшлар жамоасининг футболчиларига таянмоқчи.

Қайд этилишича, “Барселона” келажакда Дани Алвешга жамоа бошқарувидан иш таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи 2008 йилдан 2016 йилгача “Барса”да ўйнаган. Бу вақт ичида уч марта UEFA Чемпионлар лигаси ва олти марта Испания чемпионатида ғолиб бўлган. Шунингдек, тўрт бор Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.2
t
×