Барчаси жойида: Усмон Нурмуҳамедов қўлга олинмагани тасдиқланди
Спорт
−
13 Ноябрь 2021
5565Аввалроқ, Bellator промоушени жангчиси Усмон Нурмуҳамедов Москвада қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. Лекин Нурмуҳамедов ўз Instagram саҳифасида барча гап-сўзлар ёлғон ва ҳали ҳам озодликда эканини айтди.
“Ким қаердалигини билмайман, лекин биз залда машғулот ўтказяпмиз. Нима учун бундай хабарлар тарқалганини тушунмаяпман. Илтимос, тинчланинг, ҳаммаси яхши”, дея ёзган Нурмуҳамедов.
Эслатиб ўтамиз, Нурмуҳамедов дўсти Камол Идрисов билан Махачқалъадан Москва шаҳрига учиши керак бўлган, бироқ Нурмуҳамедовга тегишли машина назорат-ўтказиш пунктида турган полициячини уриб кетишда гумонланаётган эди. Шунингдек, Шереметьево аэропортида улар полиция ходимлари томонидан қўлга олинмагани ойдинлашмоқда.
Маълумот учун, 23 ёшли Усмон Нурмуҳамедов ММА’даги фаолияти давомида 14 марта октагонга кўтарилган ва уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган.