Барча даражадаги раҳбарларнинг хотиржамликка берилишга ҳақлари йўқ – Президент

Жамият

image

Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси тўлиқ бартараф этилмагунча, барча турдаги раҳбарлардан масъулият ва жавобгарлик ечилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 3 июнь куни видеоселектор йиғилишида маълум қилди. 

“Коронавирус тарқалишини олдини олиш, унинг аҳоли ҳаёти ва иқтисодиётга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган аниқ чораларни халқимиз билан бамаслаҳат кўрмоқдамиз”, дейди давлат раҳбари.

Ҳозирги кунга қадар 3 014 нафар (79 фоиз) бемор тўлиқ тузалиб чиқди. Шу билан бирга, касалланган беморлар сони, юқорилигича қолмоқда. Сўнгги 10 кун давомида ўрта ҳисобда кунига 70-80 нафар кишида касаллик аниқланди. Бу эса ҳали хотиржамликка ўрин йўқ деганидир.

Охирги бир ойда 32 та чартер рейслари орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаролар олиб келинди. Уларнинг ҳам кўпчилигида, шунингдек, халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларнинг 192 нафарида касаллик аниқланган.

Ҳозирги кунда уй шароитида 26 минг, стационарда 21 минг аҳоли карантинда қолмоқда.

“Умуман айтганда, барча даражадаги  раҳбарлар ва сектор бошлиқлари бу иллат билан курашда, хотиржамликка берилишга ҳақлари йўқ.  Айниқса, Самарқанд, Тошкент вилоятларида ва Тошкент шаҳрида ҳамда “қизил” ва “сариқ” ҳудудлар ҳисобланган 50 та шаҳар ва туманларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади.

Касалликни тўлиқ тугутмагунча, барчамиздан масъулият ва жавобгарлик  ечилмайди. Чунки, дунёдаги вазият ҳамон ўта оғир ва мураккаблигича қолмоқда”, дейди Президент. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 3815 нафарга етди. Уларнинг 15 нафари вафот этган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг