Барча чорак финалчилар маълум, қуръа эса 15 мартда ўтказилади

Спорт 2174
image

ЕЧЛнинг нимчорак финал ўйинларига кеча якун ясалди. Охирги кун доирасида ўтказилган ўйинларда “Бавария” ўз уйида “Ливерпул”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” “Камп Ноу” аренасида “Лион”га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Мезбонлар француз клуби дарвозасига 5 та гол киритишди.

Шундай қилиб, ЧЛ чорак финалга чиққан 8 та клуб номи тўлиқ маълум бўлди. Булар Ангилиянинг тўрт жамоаси: “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхем” ва “Ливерпул”, Испаниядан “Барселона”, Голландиядан “Аякс”, Португалиядан “Порту”, ва Италиядан “Ювентус” клублари иштирок этишади.

Бу босқичдан эътиборан, Англия жамоалари бир-бирларига рақиб сифатида тушишлари мумкин. Қуръада ҳамма жамоа битта саватга жойлаштирилади. Маросим 15 март куни Швейцарияда ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Айнан шу маросимда Европа лигасининг чорак финалига ҳам қуръа ташланади. Бу мусобақанинг чорак финалчилари бугун тунда аниқланади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3.1
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×