Barbie Даун синдромли янги қўғирчоқни тақдим этди (фото)
Бу қизиқ
−
26 Апрель 2023
9898Американинг Mattel компанияси – Barbie ўйинчоқлари ишлаб чиқарувчиси Даун синдроми бўлган биринчи қўғирчоқни ишлаб чиқарди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
“Даун синдромли Barbie'ни яратиш кўпроқ болаларга ўзига ўхшаш ва уларни ифодаловчи ўйинчоқ топишга ёрдам беради, шунда ҳар бир бола ўзини Barbie'да кўра олади”, дейилади компания хабарида.
Қайд этилишича, ушбу қўғирчоқ 10,99 доллар туради.
Компания янги қўғирчоқни яратиш учун Миллий Даун синдроми жамияти ва тиббиёт ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилган. Мутахассислар билан биргаликда компания Даун синдромли қизларнинг жисмоний ҳолатини акс эттирувчи ўйинчоқни тақдим этган.
Бундан ташқари, ҳар бир бундай Barbie 21-хромосоманинг учта нусхасини ифодаловчи маржонларни таққан. Айнан шу туғма генетик аномалия Даун синдромли одамларда қўшимча 47-хромосомага эга бўлишига олиб келади.
“Унинг кийимида Даун синдроми рамзи бўлган капалаклар ва синдром тимсолини ифодаловчи кўк ва сариқ ранглар палитраси каби мазмунли белгилар мавжуд. Унинг кулонли пушти маржонида учта ўқ бор, улар Даун синдроми бўлган одамларда 21-хромосоманинг учта нусхасини ифодалайди ”, дейилади янги қўғирчоқнинг тавсифида.
Mattel компанияси 2020 йилда инклюзив қўғирчоқлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни бошлаган.
“Биз Barbie қўғирчоқлари қизларнинг ҳар куни атрофида кўрган нарсаларини акс эттириши керак деб ҳисоблаймиз. Бу жуда муҳим. Қўғирчоқларнинг янги чизиқлари қизларга дунёда гўзаллик ҳақида турли хил ғоялар мавжудлигини кўрсатади. Гўзалликнинг ягона стандарти йўқ”, дейилади компания хабарида.
LiveБарчаси