Банкларда доллар курси кутилмаганда пасайди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 18 март куни Ўзбекистондаги тижорат банкларида АҚШ доллари курси кутилмаганда пасайди.

Бугун аксар банклар долларни 11 550-11 570 сўмдан арзонга сотмоқда. Ўз навбатида аҳолидан доллар 11 450 – 11 580 сўмдан сотиб олинмоқда.

Аҳамиятлиси, кеча тижорат банклари доллар курсини 11 630 сўмдан сота бошлаганди ва бугун курснинг тушиши кутилмаганди. Негаки, Марказий банк кеча расмий курс 241,61 сўмга кўтарилиб, 11 571,99 сўмга етганини эълон қилган.

Аввалроқ Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов мамлакатда хорижий валюта курси кескин кўтарилиб бораётгани юзасидан тушунтириш бергани хабар қилинганди. Масъул сўмнинг қадрсизланишини хориждан пул юбориш камайгани билан изоҳлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар курс банк

Баҳолаганлар

5044

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг