Банкларда доллар курси яна рекорд ўрнатди
Local
−
15 December 2021 21542 1 minute
Бугун, 15 декабрдан Ўзбекистондаги тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 10 900 сўмгача кўтарилди. Бу мамлакатда доллар курси тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ўз навбатида, тижорат банклари АҚШ долларини 10 830-10 840 сўм оралиғида сотиб олмоқда.
Маълумот учун, Марказий банк томонидан белгиланган долларнинг расмий курси 15 декабрдан 10 845 сўмни ташкил қилмоқда.