Банклар январда қанча даромад олгани очиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон банклари 10,7 трлн сўмлик даромад олди. Бу ҳақда Марказий банк сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, январда фоизли даромадлар 6,2 трлн сўмни ташкил қилган бўлса, фоизсиз даромадлар 4,5 трлн сўм бўлган.

Шунингдек, фоизли харажатлар 3,9 трлн сўм, фоизсиз харажатлар эса 758 млрд сўм бўлган. 

Маълум қилинишича, банклар январда 1 трлн сўм соф фойда кўрган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 258 млрд сўмга кўпроқ.

Бундан ташқари, банклар 280 млрд сўмлик фойда солиғини тўлаган. Бу ўтган йилга нисбатан 110 млрд сўмга кўп. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 февраль куни Банк назорати қўмитаси томонидан Ўзбекистондаги бир неча тижорат банкларига огоҳлантирилиш берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг