Банкка босқинчилик қилган шахс ушланди (видео)
Олам
−
18 Июнь 2023
14813Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги банкка бостириб кирган қуролланган шахс полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда ORDA нашри хабар берди.
Келтирилишича, эркак ҳибсга олиниши биланоқ, барча гаровга олинганлар озод қилинган.
“Полиция босқинидан сўнг гаровга олинганлар қўйиб юборилди. Барча ходимлар олиб чиқилди. Босқинчи зарарсизлантирилди. Ҳамма шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилди. Гаровга олинганлар ва босқинчилардан ҳеч бири жабрланмади”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, эркак 30 ёшли Алихан Муродов исмли шахс бўлиб, унинг кредит билан боғлиқ муаммолари бўлган.
Шунингдек, қуролланган шахс ушланишидан олдин унинг гаровдагилардан бирининг чаккасига тўппонча тираб тургани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 июнь куни Остонадаги “Каспи” банки филиалида етти нафар аёл ва бир қўриқчи қуролланган шахс томонидан гаровга олинганди. У банкнинг барча активларини ногирон болалар, камбағал ва муҳтожлар фондига ўтказишни талаб қилган.
LiveБарчаси