Банк “Mercedes-Benz”ни қарздорлик сабаб “тортиб олди”

World

image

Тошкентда "Mercedes-Benz" автомобили 4,3 миллиард сўмлик қарздорлик сабаб банк фойдасига хатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси хабар қилди.

Қайд этилишича. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 январдаги ижро варақасига асосан Ипотека банк АТБ фойдасига қарздор “L.С.W.” МЧЖдан 4 миллиард 358 миллион 418 минг 221 сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Қарздор корхона банк олдида турган катта миқдордаги кредит қарзини қопламаганидан сўнг Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси А.Ражабов томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Шундан сўнг жами 4,3 миллиард сўм миқдордаги кредит қарзи учун гаровга қўйилган "Mercedes-Benz" 221W транспорт воситаси хатлаб олиниб, онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Шаҳбоз Абдусатторов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

533

Rating

3

Rate this article

Share with your friends