Бангладешдаги қаттиқ режимли қамоқхонадан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди
Олам
−
08 Август
3725Бангладеш шарқида жойлашган Газипур шаҳридаги Кашимпур қаттиқ тартибли марказий қамоқхонасидан 200 дан ортиқ маҳкум қочишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “Dhaka Tribune” газетаси хабар берди.
Мамлакатдаги намойишлар вақтида 209 маҳбус қочишга муваффақ бўлган. Қамоқхонадаги манбаларга кўра, қўриқчилар қочишнинг олдини олиш учун ўқ узганида, воқеа вақтида олти киши ҳалок бўлган. Воқеа бир гуруҳ одамлар қамоқхона олдида норозилик намойишини бошлаганда юз берган.
Маҳаллий манбаларнинг айтишича, баъзи маҳбуслар қамоқхона қўриқчисини гаровда ушлаб, бир неча маҳбуснинг озод этилиши учун норозилик билдирган. Соқчилар уларни тинчлантиришга ҳаракат қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқмаган. Қайд этилишича, вазият фақат армия ёрдамида барқарорлашган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 5 август куни эрталаб Бангладешда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар вақтида таёқ ва тошлар билан қуролланган оломон Бангладеш шимолидаги Шерпур тумани қамоқхонасига бостириб кирган ва ундан 500 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган эди.
Намойишчилар июль ойи бошида мамлакат шаҳарлари бўйлаб кўчаларга чиқиб, 1971 йилдаги мустақиллик уруши қатнашчиларининг қариндошлари учун иш ўринлари квоталари бекор қилинишини талаб қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангладеш қонли намойишларга сабаб бўлган қарорини бекор қилди. Бош вазир Шайх Ҳасина эса ўтган ойда юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган кенг кўламли намойишлар фонида ҳарбий вертолётда Ҳиндистонга учиб кетди ва мамлакатни тарк этди. Бош вазир қочиб кетгач, Бангладеш парламенти тарқатиб юборилди. Мамлакат армиясининг бошлиғи генерал Вақер уз-Замон мамлакатда муваққат ҳукумат тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь