Бангладешдаги даҳшатли зўравонлик тўхтатилиши керак – БМТ комиссари

Олам

image

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк Бангладешдаги даҳшатли зўравонликларни тўхтатиш кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, дам олиш кунларида яна ўнлаб намойишчилар ҳалок бўлган. Шунингдек, Сиражганж туманидаги полиция бўлимига ҳужум оқибатида камида 13 нафар полициячи вафот этган.

Бугун Даккага оммавий юриш режалаштирилгани ҳақида гапирар экан, Турк яна ҳаёт йўқотишлари ва кенгроқ вайронагарчиликлар бўлишидан қаттиқ хавотирда эканини айтди.

“Мен зудлик билан сиёсий раҳбарият ва хавфсизлик кучларини яшаш ҳуқуқи, тинч йиғилишлар ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилишга чақираман”, дейди у.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбари ўз баёнотида инсон ҳуқуқларининг бузилиши, жумладан, юқори ва қўмондонлик масъулиятига эга бўлганлар учун “жавоб бериш” жуда муҳим эканлигини айтди.

“Халқаро ҳамжамият бу муҳим даврда жазосиз қолмаслигини очиқ айтиши керак. Ҳукумат норозилик ҳаракатида тинч иштирок этганларни нишонга олишни бас қилиши, ўзбошимчалик билан ҳибсга олинганларни зудлик билан озод қилиши, интернетга тўлиқ киришни тиклаши ва мазмунли мулоқот учун шароит яратиши керак”, дейди Турк.

Унинг сўзларига кўра, халқ норозилигини бостириш, жумладан, ҳаддан ташқари куч ишлатиш, нотўғри маълумотни қасддан тарқатиш ва зўравонликка ундаш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатлар дарҳол тўхтатилиши керак.

Маълумотларга кўра,  Бангладешда Бош вазир Шайх Ҳасинанинг истеъфосини талаб қилган юз минглаб намойишчилар кеча, 4 август куни ҳукумат тарафдорлари билан тўқнашиб кетган, намойишлар бошланганидан бери энг қонли кунлардан бирида кўплаб одамлар ҳалок бўлган. Ўтган ойда давлат хизматидаги иш квотасига қарши бошланган митинглар Ҳасинанинг 15 йиллик бошқарувидаги энг даҳшатли тартибсизликларга айланди ва 76 ёшли Бош вазирнинг лавозимини тарк этишга чақириқларга айланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бангладеш Олий суди 21 июль куни мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган ҳукумат лавозимлари учун кўпчилик квотани бекор қилганди.

Зумрад Зарипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ Бангладеш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made