Бангладешда ҳукумат истеъфосини талаб қилган намойишларда 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бангладеш полицияси мамлакат Бош вазири Шайх Хасинанинг истеъфосини талаб қилиб кўчага чиққан ўн минглаб намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ҳамда гранаталардан фойдаланди. Оқибатда 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Нашрга кўра, ўнлаб одамлар яраланган, полиция ва шифокорлар томонидан пойтахт Дакка ва шимолий Богра, Пабна ва Рангпурда, шунингдек, ғарбда Магура, шарқда Комилла ва жанубда Барисал ва Фенида ўлим ҳолатлари қайд этилган. Намойишчилар июль ойи бошида талабаларнинг ҳукумат ишлари учун квота тизимини бекор қилиш чақириқлари билан бошланган норозилик намойишлари зўравонликка айланиб, 200 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлганидан кейин Хасинанинг истеъфосини талаб қилди. Улар ҳукумат истеъфога чиқмагунича ўз жойидан тўхтамасликларини айтмоқда.

Кўплаб жойлар талафот кўрган. Дакканинг Шоҳбоғ туманидаги йирик давлат шифохонаси бўлмиш Бангабандҳу Шайх Мужиб тиббиёт университетига ҳужум қилиниб, бир неча машина ёқиб юборилган. Шунингдек, пойтахтнинг Уттара туманида полиция катта магистраль йўлни тўсиб қўйган юзлаб одамларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Намойишчилар ҳукмрон партиянинг юзлаб фаоллари ўз ўрнини эгаллаган ҳудуддаги уйларга ҳужум қилиб, ижтимоий хавфсизлик идорасини бузиб ташлаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир нечта қўлбола бомбалар портлатилган ва отишма овозлари эшитилган. Зўравонлик кучайгани сабабли, мамлакат Олий суди иш ўринлари тизимини 5 фоизга қисқартирди ва фахрийларнинг қариндошлари учун эса 3 фоиз қолдирилди.

Ҳукуматни интернет хизматларини ёпишга мажбур қилган тартибсизликлар, асосий мухолифатдаги Бангладеш Миллатчи партияси томонидан бойкот қилинган сайловда Хасинанинг “Авами Лигаси” партияси кетма-кет тўртинчи муддат ғалаба қозонганидан сўнг, оммавий норозилик намойишлари бошланган январь ойидан бери энг катта синов бўлди.

Намойишлар ҳозирда тахминан 170 миллион кишилик Жанубий Осиё давлатида ҳукуматга қарши кенгроқ ҳаракатга айланди. Охирги ҳафталарда камида 11 минг киши ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангладеш қонли намойишларга сабаб бўлган қарорини бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бангладеш намойишлар Шайх Хасина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг