Бангладеш Президенти Ўзбекистонга келди
Жамият
−
16 июн 2019 6034 1 дақиқа
Аввалроқ, Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитидан кейин Ўзбекистонга ташриф буюриши ва мамлакатдаги маданий-тарихий марказлари билан танишиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 16 июнь куни Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Ўзбекистонга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмоннинг сафари Бухородан бошланди.

“Бухоро” халқаро аэропортида Бангладеш раҳбари ва унинг ҳамроҳларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва Бангадеш давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Масуд Маннан кутиб олди.
Хорижлик меҳмонлар Бухорода бўлиш доирасида Нақшбандия тариқати асосчиларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд тарихий мажмуасини зиёрат қилади. Шунингдек, улар қадимий Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Лаби Ҳовуз ансамблини томоша қилиши кўзда тутилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август