Бангладеш Президенти Ўзбекистонга келди

Local

image

Аввалроқ, Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитидан кейин Ўзбекистонга ташриф буюриши ва мамлакатдаги маданий-тарихий марказлари билан танишиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 16 июнь куни Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Ўзбекистонга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмоннинг сафари Бухородан бошланди.

photo5201768938571147945.jpg

“Бухоро” халқаро аэропортида Бангладеш раҳбари ва унинг ҳамроҳларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва Бангадеш давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Масуд Маннан кутиб олди.

Хорижлик меҳмонлар Бухорода бўлиш доирасида Нақшбандия тариқати асосчиларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд тарихий мажмуасини зиёрат қилади. Шунингдек, улар қадимий Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Лаби Ҳовуз ансамблини томоша қилиши кўзда тутилган.


Rate Count

72

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends