Балиқчиликка миллионлаб пул ва солиқ имтиёзлари бериляпти. Мирзиёев нимани кўзлаган?

Жамият

image
Президент балиқ етиштирувчиларга яхшигина имтиёзлар берилишини айтди north_east

Президент балиқ етиштирувчиларга яхшигина имтиёзлар берилишини айтди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиши ва инфляция жараёнини кузатиб боряпти ва бу тенденциянинг мамлакатга салбий таъсирини минималлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмаларни бермоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари ҳузурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда сўз борган.

Президент жаҳондаги тенденцияни ҳисобга олиб, вилоят ҳокимларига ҳудудидаги нафақат балиқчилик, балки чорвачилик, сабзавотчилик ва бошқа соҳалардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини ҳам кўрсатиб берган ҳамда улар етарли маблағ билан ҳам таъминланган.

Балиқчилик масаласида учта муҳим йўналиш кўрсатиб ўтилган. Булар:

Биринчиси, балиқчилик саноатини ривожлантириш орқали ишсиз аҳолини иш билан банд қилиш;

Иккинчиси, давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш. Бу мамлакат захираларини шакллантириш учун муҳим. Масалан, гўшт таъминоти билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганда балиқ, парранда ва бошқа маҳсулотлар вазият тиклангунча, унинг ўрнини тўлдириши инобатга олинмоқда.

Учинчиси, балиқнинг инсон саломатлигидаги ўрни. Балиқ маҳсулотларининг аҳоли истеъмолидаги улушини ошириш асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.

Йиғилишда давлат етарли маблағ, солиқ имтиёзлари ва хорижий тажриба билан таъминлаши, ҳокимлар фақатгина барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда аҳоли орасида балиқчиликни ривожлантириши кераклигини урғулаган.

Президент ихтиологлар билан маслаҳатлашиб, айнан аҳолига балиқ етиштиришни ўргатиш, уларга балиқ чавоқларини етказиб бериш ва уларни боқишни ўргатиш бўйича топшириқ берган. Бу ишларга эса ҳокимлар бошчилик қилиши белгиланган.
Йиғилишда балиқ етиштирувчиларга қуйидаги имтиёзлар берилиши таъкидланди:

•    хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади;
•    уйида балиқ етиштирувчилар учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредит миқдори 2 баробарга оширилади ва келгуси йилда 400 миллиард сўм йўналтирилади;
•    балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиб, улар ўзини ўзи банд қилган аҳоли тоифасига ўтказилади;
•    хориждан мутахассис олиб келган балиқчилик кластерларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 1 гектар ерда балиқ етиштириш харажатлари, бунда аэратор, балиқ чавоқлари, емлари ҳам инобатга олинган, 190 млн сўмга айланса, олинадиган фойда 300 млн сўм бўлади.

Балиқчиликни ривожлантириш бўйича алоҳида қарор ҳам қабул қилиниши режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

балиқчилик

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг