Бакуда ўзбек боксчилари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди
Спорт
−
02 Апрель 2019
5780Жорий йилнинг 28 мартидан 1 апрелга қадар Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бокс бўйича “Буюк ипак йўли” халқаро мусобақаси ўтказилди.
Турнирда 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этишди. Кейинги пайтларда жаҳонда етакчига айланиб бораётган ўзбек боксчилари ҳам ушбу мусобақада муносиб иштирок этиб, 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди. Ўзбекистон терма жамоаси бундай натижа билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида мезбон жамоа вакиллари ғолибликни қўлга киритишди. Кучли учликни эса қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари банд этдилар. Мусобақада қуйидаги ўзбек боксчилари шоҳсупага кўтарилишди:
Иқболжон Холдоров (-69 кг) – олтин
Мадияр Сайдрахимов (-91 кг) – олтин
Обид Тохиров (+91 кг) – олтин
Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) – кумуш
Шукуржон Раҳимов (-60 кг) – кумуш
Жасурбек Латипов (-49 кг) – бронза
Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) – бронза
Хуршид Абдуллаев (-81 кг) – бронза
LiveБарчаси