Бакуда Мирзиёев ва унинг рафиқаси шарафига зиёфат берилди (фото)
Жамият
−
23 Август 2023
20512Кеча, 22 август куни Баку шаҳридаги “Гулистон” саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва биринчи хоними Меҳрибон Алиева номидан зиёфат ташкил этилди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Зиёфат мобайнидаги концертда озарбайжон ва ўзбек мусиқалари янгради.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга сафари бугун, 23 август куни ҳам давом этади. У Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан Фузулий ва Шуша шаҳарларига бориши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь