Баку Ереванга 146 ўлик аскарни топширди

Олам

image
0:00
0:00
download

Озарбайжон сентябрь ойида икки давлат чегарасидаги вазият кескинлашуви оқибатида ҳалок бўлган 146 нафар арман ҳарбийларининг жасадларини бир неча босқичда Арманистон томонига топширди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Айхан Ҳожизода Twitter’даги саҳифасида маълум қилди. 

“Озарбайжон 12-14 сентябрь кунлари чегарадаги жанговар ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлган арман аскарлари қолдиқларини қидиришни давом эттирмоқда. Ҳозиргача 146 нафар аскарнинг жасади Арманистонга топширилди”, деб ёзади Ҳожизода. 

Қайд этилишича, жасадларни топшириш жараёнидан олдин Озарбайжон ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирокида улар кўздан кечирилган ва зўравонлик белгилари топилмаган. 

Жорий йилнинг 13 сентябрига ўтар кечаси Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучлари мамлакатнинг аҳоли пунктларини ўққа тутганини маълум қилди. Бакунинг қайд этишича, бу Ереваннинг провокацияларига жавобдир. Кейинроқ Озарбайжон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга эришгани ҳақида хабар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг