Баку рамзи турк байроғи рангларига бурканди

Олам

image

Озарбайжон пойтахти Бакунинг меъморий рамзларидан бири ҳисобланган Ҳайдар Алиев маркази 7 февраль оқшомида Туркия байроғи рангларига бурканди. 

Акция Туркия ва турк халқи билан бирдамлик белгиси сифатида мамлакат жанубидаги вайронкор зилзилалар ортидан уюштирилди. 

Қайд этилишича, турк байроғи бир неча кун давомида маҳаллий вақт билан соат 22:00 да марказ биносига ўрнатилади. 

6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. 

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 5 мингдан ошди. 

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди. 

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг