Баку Парижни Жанубий Кавказдаги тинчликка зид қадамлардан тийилишга чақирди

Олам

image

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айхан Ҳожизода Франция Ташқи ишлар вазири Кетрин Колоннанинг баёнотларини Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига, шунингдек, оммавий этник тозалашга учраган озарбайжонликларнинг ҳуқуқларига ҳурматсизлик деб атади.

Унинг таъкидлашича, Кетрин Колонна янглишиб Озарбайжоннинг Қорабоғ иқтисодий районини Озарбайжон таркибидаги "анклав" деб атаган. 

“Франция вазирига яна бир бор эслатиб ўтмоқчиманки, Қорабоғ минтақаси халқаро тан олинган суверен ҳудуд ва Озарбайжоннинг ажралмас қисмидир”, дейди Ҳожизода.

Шунингдек, у Франция вазирининг Озарбайжон томонидан суверен ҳудудда ташкил этилган Лочин чегара пункти ҳақидаги баёнотларини асоссиз эканини билдирган. Дипломатнинг қайд этишича, Озарбайжон ўз чегарасини ҳимоя қилади ва уни кесиб ўтиш мамлакат қонунчилиги ва халқаро миқёсда қабул қилинган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

“Француз томони Жанубий Кавказ минтақасида тинчлик ва барқарорликка хизмат қилмайдиган провокацион ва ғазаблантирувчи баёнотларга чек қўйиши керак”, деган Ҳожизода.

Маълумот учун, Кетрин Колонна “France Inte” жамоатчилик радиосига берган интерьвюсида Қорабоғ минтақасини Озарбайжон таркибидаги арманлар яшайдиган анклав деб атаган. У яна бир бор Лочин йўли тўсиб қўйилганини айтиб, уни очишни талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Озарбайжон Қорабоғ Лочин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг