Бахтиёр Саидов Туркияга борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Туркияга борди. У Ғозиантепда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram саҳифасида хабар берди.

“Туркия ташқи ишлар вазири, қардошим Мавлуд Чавушўғлу билан Туркиянинг Ғозиантеп шаҳрида учрашдим. Ўзбекистон Президенти ва халқи номидан Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирдим. Ушбу табиий офат оқибатлари барчамизнинг қалбларимизни чуқур яралади. Бу оғир пайтларда биз Туркия билан биргамиз”, дейди Саидов.

Бу Саидовнинг Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганидан бери биринчи хорижий ташрифи ҳисобланади.

Жорий йилнинг 8 февраль куни Бахтиёр Саидов Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, даҳшатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ҳамдардлик китобига ўз қайдини қолдирганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди.

Бунинг ортидан Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. 

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 39 672 нафарни ташкил этмоқда. 108 мингдан ортиқ жароҳатланганлар қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг