Бахтиёр Саидов Лавров билан учрашди

Олам

image

Бугун, 22 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россияга борди ва у ерда россиялик мавқедоши Сергей Лавров билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Айтилишича, музокаралар аввалида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва Россия ўзаро манфаатли муносабатларни муттасил мустаҳкамлаб бораётганини, Тошкент эса ўсишнинг янги драйверларини излашга бел боғлаганини қайд этган. 

“Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг доимий ва яқин ҳамкоридир. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида муносабатларимиз тарихида тубдан янги босқич белгиланди. Икки давлат раҳбарлари ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Биз барча муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни доимий равишда мустаҳкамлаб борамиз. Ўсишнинг янги драйверларини топиш ва мавжуд захираларни рўёбга чиқаришни кўзлаган ҳолда, бу суръатни сақлаб қолиш ва ошириш ниятидамиз”, деган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон Бахтиёр Саидов Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг