Бахтиёр Саидов британиялик мавқедоши билан учрашди
Жамият
−
19 Май
2217Бугун, 19 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми билн учрашди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Бугун Лондон шаҳрида Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз. Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётганини акс эттирувчи 2025 йилга мўлжалланган кенг ва истиқболли кун тартибини муҳокама қилдик”, деб ёзди Саидов.
Унинг билдиришича, савдо ва инвестициядан тортиб маданий алоқалар ва глобал чақириқларгача бўлган соҳаларни қамраб олган ҳамкорликдаги янги имкониятлар юзасидан фикр алмашилган. Ўзаро фаровонлик ва барқарорлик йўлидаги умумий интилишлар яна бир бор тасдиқланган.
Учрашув якунида вазирликлар ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланган.
“Самимий меҳмондўстлик ва самарали мулоқот учун миннатдормиз”, дейди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг олдинги ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон ўтган йили Марказий Осиё ва Муғулистонга қилган турнеси давомида Ўзбекистонга ҳам келган ва Бахтиёр Саидов билан учрашганди.
LiveБарчаси
17 Июнь