Бахтиёр Саидов Ҳоқон Фидан билан гаплашди
Жамият
−
25 Март 981 1 дақиқа
Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, мулоқот давомида кенгайиб бораётган икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинган, олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлашнинг амалий механизмлари кўриб чиқилган, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилган.
“Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталиб, мавжуд масалаларни фақат мулоқот ва дипломатик йўллар орқали ҳал этилиши зарурлиги таъкидланди”, дейди Саидов.
Шунингдек, суҳбат якунида стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтирёр Саидов Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари норасмий учрашуви доирасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашган эди.
Live
Барчаси