Бағдодда вазият ўнгланмоқда, Комендантлик соати бекор қилинди

Олам 2403
image

Нуфузли шиа имоми Муқтада ас-Садр ҳаракати тарафдорларининг аксарияти Ироқ пойтахтидаги ҳукумат “яшил зонаси”ни тарк этди. 

Хорижий давлатларнинг давлат идоралари ва дипломатик ваколатхоналари жойлашган Бағдоднинг чўл ҳудуди тасвирлари “Al Jazeera” телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилмоқда. Қолган садристлар аввалроқ парламент яқинида қурган чодирларни кўчирмоқда, деб хабар бермоқда “Al Sumaria” телеканали. 

“Al Arabiya” телеканали хавфсизлик кучлари “яшил ҳудуд” дарвозасига олиб борувчи аввал тўсиб қўйилган Ал-Жумҳурия кўпригини очганини хабар қилди. Бундан ташқари, Ироқ армиясининг қўшма операциялар қўмондонлиги кеча, 29 август куни Бағдодда тўсиб қўйилган барча йўллар қайта очилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Sky News Arabia”. 

Нуфузли шиа имоми Муқтада ас-Садр ўз тарафдорларига 60 дақиқа ичида Бағдоднинг “яшил зонаси”даги парламент ҳудудини тарк этишни буюрган. 

“Бўлаётган воқеадан жуда қайғудаман ва жангни ким бошлаганидан қатъи назар, Ироқ халқидан узр сўрайман”, деган ас-Садр. 

Шиа имоми ўз ҳаракати тарафдорларининг зўравонликларга олиб келган ҳаракатларини танқид қилди. 

“Бу энди инқилоб эмас, энди мен садристларнинг ҳаракатларини қоралайман”, дейди у. 

Тарафдорлар республика парламентига туташ ҳудудни тарк этганидан сўнг, Ироқ армиясининг қўшма операциялар қўмондонлиги бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинган комендантлик соатини бекор қилди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 август куни сиёсатдан кетишини эълон қилган шиа имоми Муқтадо ас-Садрнинг  юзлаб тарафдорлари шаҳарнинг ҳукумат идоралари ва хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари жойлашган “яшил ҳудуди”ни эгаллаб, Республика саройини ўраб олиб, бинога киришди. Намойишлар садрчиларни қувиб чиқаришга уринаётган хавфсизлик кучлари билан қуролли тўқнашувларга айланган. Сўнгги маълумотларга кўра, шиддатли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етган, 300 дан ортиқ киши жароҳатланган. Намойишлар ва тўқнашувлар Ироқнинг бошқа ҳудудларини ҳам қамраб олди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×