БАА “Толибон”ни тан олмай, элчисининг ишонч ёрлиғини қабул қилди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирлиги “Толибон” муваққат ҳукумати элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда муваққат ҳукумат ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Толибон” элчиси Маулви Бадруддин Ҳаққоний БАА Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайф Абдулла Ал Шамсийга ишонч ёрлиқларини топширган.

Ҳаққоний Афғонистон ва БАА ўртасидаги муносабатларни тарихий аҳамиятга эга эканлигини билдириб, доимий ҳамкорлик ва ёрдам учун миннатдорлик ва мамнуният изҳор этган.

Ал Шамси ҳам БАА ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар жуда муҳим экани ва янги элчининг тайинланиши билан икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада яхшиланишига умид билдирган. Бироқ БАА “Толибон” ҳукуматини тан олганини расман эълон қилмаган.

Ахборот бюллетенига кўра, “Толибон”нинг янги элчиси тез орада мезбон давлат номидан расмий маросимда Бирлашган Араб Амирликлари амирига ишонч ёрлиқларини топширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон муваққат ҳукумати Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари ва Қозоғистондан кейин “Толибон”нинг элчисини расман тан олган учинчи давлат бўлганини маълум қилганди. Буни Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов ҳам тасдиқлади. Бироқ Ташқи ишлар вазирлигидаги манбалар элчининг расман тан олиниши борасида якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА “Толибон”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг