БАА Президентининг укаси вафот этди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Президенти Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳаённинг укаси вафот этди. Бу ҳақда амирликларнинг WАМ давлат агентлиги хабар берди

Қайд этилишича, бугун, 27 июль куни Президентнинг укаси Саид бин Зайд ал-Наҳаён соғлиғидаги муаммолар туфайли 58 ёшида вафот этган. Қариндошлари унинг қандай касал билан оғригани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Шу муносабат билан мамлакатда 29 июлгача уч кунлик мотам эълон қилинди. 

Маълумот учун, шайх Саид 1965 йилда ал-Айн шаҳрида туғилган ва 1988 йилда БАА университетида сиёсий фанлар бўйича бакалавр даражасини олган. Ўқишни тамомлагач, Абу-Дабига режалаштириш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. 1991-1996 йилларда денгиз портлари департаменти раиси лавозимида ишлаган. Шунингдек, у вафотига қадар Абу-Даби раҳбарининг вакили сифатида фаолият олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди БАА шайх Саид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг