БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазо сектори бошқарувини муҳокама қилмоқда

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Исроил ва Қўшма Штатлар билан Исроил қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейин ва Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) тўлиқ назоратга олинмагунча, Ғазо секторини вақтинчалик бошқаришда иштирок этиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни ўнлаб хорижий дипломатлар ва Ғарб расмийларига таяниб, "Reuters" хабар берди.

Қайд этилишича, БАА АҚШнинг хавфсизлик бўйича яқин ҳамкори бўлиб, Исроил билан дипломатик алоқаларни давом эттириб, Бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳукуматига маълум даражада таъсир кўрсатади.

Нашр манбаларига кўра, саҳна ортидаги музокаралар давомида Абу-Дабидаги сиёсатчилар Исроил очиқчасига қарши чиққан мустақил Фаластин давлати доирасида Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддус устидан назоратни давом эттиришни таъминлаш учун ФММни ислоҳ қилишни ёқламоқда.

“БАА Фаластин маъмуриятини жиддий ислоҳ қилиш, унинг ваколатларини кенгайтириш ва Фаластин давлатини яратиш бўйича ишончли йўл харитасини ишлаб чиқишни ўз ичига олмаган ҳеч қандай режада иштирок этмайди”, деди Бирлашган Араб Амирликлари вакили.

Унинг фикрича, бу элементлар ҳозир йўқ, лекин Ғазодаги жанглар тугаганидан кейин ҳар қандай режанинг муваффақияти учун зарур.

"Reuters" агентлиги билан суҳбатлашган дипломатлар ва расмийлар БААдаги музокаралар чоғида илгари сурилган ғоялар тафсилотлари йўқлиги, ёзма режа сифатида расмийлаштирилмагани ва ҳукуматлар томонидан қабул қилинмаганини таъкидлади.

АҚШ Давлат департаменти вакили, "шахсий дипломатик суҳбатлар"нинг нозик табиати туфайли қўшимча изоҳ беришдан бош тортган ҳолда, "Булар биз олдинга энг яхши йўлни қидираётган бир пайтда давом этаётган мунозарали муҳокамалар эди", деди.

Тўрт дипломат ва Ғарб расмийлари, шунингдек, Амирлик ҳукумати Ғазо секторидаги урушдан кейинги тинчликпарвар кучлар таркибида хусусий ҳарбий пудратчилардан фойдаланишни таклиф қилганини айтди. Бироқ бундай пудратчиларнинг жойлаштирилиши Ғарб мамлакатларида хавотир уйғотиши мумкин. Ироқ ва Афғонистонда бундай пудратчилар аввал ҳам қийноқлар ва инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айбланган.

"Уруш пайтида Ғазо сектори катта озиқ-овқат инқирозига дуч келмоқда. Халқаро ҳамжамият Ғазо бўйича ҳаётий режани ишлаб чиқишда қийналмоқда", дея таъкидлади "Reuters".


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ БАА Фаластин Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг