БАА илк бор хорижликларга фуқаролик беришни бошлаяпти
Олам
−
31 Январь 2021
10499Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) баъзи тоифадаги хорижликларга фуқаролик беришни бошлайди. Мамлакат қонунчилигига тегишли ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда WAM хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, барча аризалар Ҳукумат ва ижро ҳокимиятининг маҳаллий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади. Инвестор, ихтирочи, олим, шифокор, рассом ва уларнинг оилалари фуқаролик олиш учун мурожаат қилиши мумкин. Ҳар бир тоифа учун ўзига хос талаблар бўлади.
“Биз қонунга БАА фуқаролигини беришга рухсат берувчи тузатишлар киритдик. Янги фармон тараққиётимизга ҳисса қўшадиган истеъдодли одамларни жадб қилишга қаратилган”, деган БАА Бош вазири шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум.
WAM маълумотига кзра, фуқаролик олиш учун бир қатор шартларни бажариш керак.
Инвесторлар БААда кўчмас мулкка эгалик қилиши ёки мамлакат иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланалиган бир ёки бир нечта патентни олиши талаб қилинади.
Шифокорлар, муҳандис ва бошқа мутахассислар БААда ниҳоятда зарур бўлган ноёб илмий соҳаларда ёки фанларда фаолият олиб боришлари ва камида ўн йиллик касбий тажрибага эга бўлишлари керак.
Олимлар олий ўқув юртида, тадқиқот марказида ёки хусусий секторда фаол илмий тадқиқот олиб боришлари керак. Бундан ташқари, камида ўн йиллик тажрибага ва илм-фан соҳасида нуфузли мукофотларга эга бўлиши лозим.
Ижодий касблар вакиллари маданият ва санъат соҳасида “кашшофлар”, шунингдек, халқаро мукофотла совриндорлари бўлиши керак.
“Bloomberg” агентлигининг ёзишича, Форс кўрфази давлатларидан биринчи бўлиб БАА хорижликларга фуқаролик беришни бошлади. Авваллари фақатгина фавқулодда ҳолатларда фуқаролик берилган.
LiveБарчаси