БАА аэропортларида учар таксилар ишга туширилиши мумкин

Технология

image

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) пойтахти Абу-Дабидаги аэропортларда одамлар ва юкларни ташиш учун электр ёрдамида ҳаракатланадиган вертикал учиш ва қўниш таксиларини ишга туширишни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Терминал маъмуриятининг Twitter’даги саҳифаси хабар берилди.

“Аэропортлар ва Франциянинг Groupe ADP компанияси Абу-Даби шаҳрида “Advanced Air Mobility” электр таксилари учун ер усти инфратузилмасини биргаликда режалаштириш, лойиҳалаш, ривожлантириш ва фойдаланишда иштирок этади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Раҳбариятнинг таъкидлашича, яқин келажакда йўловчилар амирликнинг халқаро аэропортига учиб келиб, сўнгра учар электр таксида уйларига қайтишлари мумкин бўлади.

Бундан олдин, БАА расмийлари Дубайдаги  “Gitex Global”  халқаро технология кўргазмасида учар мотоциклларни тақдим этган. Уларни ишлаб чиқариш “Aerwins” ва унинг Абу-Дабидаги ҳамкори билан биргаликда 2023 йилда бошланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Бирлашган Араб Амирликлари Абу-Даби

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг