Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов келгуси жангини 17 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказади. Бу ҳақда “Boxrec” хабар берди.

Манбага кўра, ўша куни Жалоловга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.

Бокс кечасининг марказий жанги британиялик Тайсон Фюри ва украиналик Александр Усик ўртасида ўтказилади. Жанг ғолиби супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланади.

Қайд этиш жоиз, ҳозирда 29 ёшли боксчи Малдив оролларида бўлиб турибди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профбоксда 14 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларидан устун келган. У охирги жангини ўтган йили ноябрь ойида Тошкентда жанубий африкалик Крис Томпсонга қарши ўтказиб, рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Баҳодир Жалолов Александр Усик Тайсон Фюри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг