Баҳодир Жалолов “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” деб топилди

Спорт 4647
image

Баҳодир Жалолов "Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” деб тан олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Оғир вазнли, профессионал-боксчиси Баҳодир Жалолов – 2016 йил Олимпия ўйинлари ярим финалига чиққан, икки карра Осиё чемпиони бўлган, 2015 йилда жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. 

Жалолов профессионал рингда ўтказган барча жангларини нокаут билан якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Екатеринбургда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Баҳодир Жалолов чемпионатнинг “Энг яхши боксчиси” деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг сентябрь ойида Баҳодир Жалоловни “Ўзбекистон ифтихори” юксак унвони билан мукофотлаган эди.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3.1
t
×