Баҳодир Жалолов WBC рейтингида топ-15 боксчи сафига кирди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов янгиланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) рейтингида юқорилади. Янгиланган рейтинг ташкилот расмий саҳифасида эълон қилинди.

Рейтингда Жалолов 14-ўринни банд этди. Британиялик Тайсон Фюри супероғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби ҳисобланади. Америкалик Деонтей Уайлдер эса рейтингда 1-ўринни эгаллаб турибди. Мексикалик Энди Руис 2-ўринда қайд этилган бўлса, кубалик Фрэнк Санчес кучли учликка якун ясади.

Маълумот учун, WBC профессионал боксдаги энг нуфузли ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Жалолов “Тhe Ring” нашри талқинига кўра, 2022 йил якунлари бўйича ўтказилаётган “Йил лойиҳаси” номинациясига даъвогар эканлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг