Баҳодир Жалолов нимани исботламоқчи?

Интервью

Хабарингиз бор, 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади. Мундиалга қизғин тайёргарлик кўраётган ўзбек боксчилари январь ойи бошидан буён ўқув-йиғин жараёнларига куч берган.

ЖЧда ғолиб бўлиб, супероғир вазнда икки карра мундиал чемпиони деган фахрли номни қўлга киритиш учун терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов ҳам кун давомида икки маҳал машғулот ўтказмоқда.

QALAMPIR.UZ Тошкент вилояти Анген туманидаги Янгиобод ўқув базасида бўлиб, у ерда машғулот ўтказаётган Баҳодир Жалолов билан суҳбатлашди.

Спортчининг бўлажак нуфузли турнирга тайёргарлик жараёнини кузатиш билан бирга, ундан нега ҳалиям профбоксга тўлиқ ўтмаётганининг сабаби, сўнгги йилларда ўзбек бокси эришаётган натижалар ва Ўзбекистонда боксчиларга етарлича эътибор қаратилаётгани ё йўқлиги, профбоксда муваффақиятли фаолият юритаётган Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ўзаро жанг ўтказиш-ўтказмаслиги бўйича саволлар билан юзланди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 1994 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. 

У Чирчиқ олимпия захиралари коллежида Рустам Саидов ва Тўлқин Қиличевдан бокс сабоқларини ўзлаштирган. Ҳаваскор боксдаги илк медалини 2009 йилда ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида қўлга киритган. 

Кейинчалик, 2017 йилда Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионатида, шунингдек Бангкок-2019, Дубай-2021 каби қитъа биринчиликларида олтин медалга эга чиққан. 

Чарм қўлқоп устаси 2019 йилда Россиянинг Екатеренбург шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионати ва Токио-2020 Олимпиадасида ҳам рақибларини доғда қолдириб, йирик мусобақалар ғолибига айланди.

Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made