Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги олдидан “нигоҳлар тўқнашуви”да қатнашди (видео)
Спорт
−
05 Февраль 7375 1 дақиқа
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов эртага, 6 февраль куни бўлиб ўтадиган жанги олдидан “face-to-face” маросимида қатнашди.
6 февраль куни Канадада ўтказиладиган бокс оқшомида супер оғир вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ва франциялик Дэвид Спилмонт рингга кўтарилади.
Маълумот ўрнида, Жалолов профессионал фаолиятида 14 та жанг ўтказган ва барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган. Унинг сўнгги жанги 2023 йилда Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида Жанубий Африка вакили Крис Томпсонни биринчи раунднинг ўзида мағлуб этганди. Спилмонт эса охирги жангини 2024 йилда ўтказган ва ўшанда Артем Чарниакевични 4-раундда нокаутга учратган.
Live
Барчаси