Баҳодир Жалолов эртанги жанг олдидан тарозидан ўтди (видео)
Спорт
−
26 Август 2023
15048Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов эртага, 27 август куни навбатдаги жангини ўтказади. АҚШнинг Тенесси штатида ўтказиладиган мазкур жангда Ўзбекистон вакилига нигериялик Онореде Эҳвареме рақиблик қилади.
Боксчилар кеча тунда вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унга кўра, Жалолов 114 килограмм, Эҳвареме эса 102 килограмм вазн кўрсатди. Ушбу жанг 26 августдан 27 августга ўтар кечаси соат 03:15 да бошланади.
Маълумот учун, Ўзбекистонлик боксчи профессионал боксда 12 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Баҳодирнинг сўнги жанги америкалик Кёртис Ҳарперга қарши бўлиб ўтган ва унда ўзбекистонлик боксчи 4-раунддаёқ рақибини “ер тишлатган”. Эҳвареме эса фаолияти давомида 22 марта рингга кўтарилиб, ундан 20 тасида ғалаба қозонган ва 2 та жангида рақибларига имкониятни бой берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик бир гуруҳ тақдирланган спортчи ва мураббийлар қаторида Баҳодир Жалоловни ҳам “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан мукофотлагани ҳақида хабар берилган эди.