Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди
Жамият
−
28 Январь 9057 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби маълум қилди.
Маълумот учун, Баҳодир Тошматов 1964 йилда туғилган. Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси, Россия Қуролли кучлари бош штаби ҳарбий академиясининг Олий академик курсларини, шунингдек, Фарғона давлат университетини тамомлаган. Ҳарбий фанлар фалсафа доктори, доцент.
У Туркистон ҳарбий округи қўшинларида қўмондонлик штабининг турли лавозимларида хизмат қилган. 1992−1999 йилларда Мудофаа вазирлигининг раҳбар лавозимларида ишлаган, 1999−2008 йилларда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий округлари қўшинларига қўмондонлик қилган.
2008−2011 йилларда у Мудофаа вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари, сўнгра 2011−2013 йилларда — Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланишидан олдин у Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Тошматов 2025 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси