Азизхон Умархонов Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланди

Жамият 7184
image

Бугун, 2 август Олмазор тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмазор тумани ҳокими лавозимига  Умархонов Азизхон Шарипхонович номзодини Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тавсия этди.

Азизхон Умархонов 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида тизимда самарали фаолият юритган. 

2020 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Депутатлар регламентга мувофиқ  Олмазор туман ҳокими лавозимига А.Ш.Умархоновнинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.

Эслатиб ўтамиз, Олмазор туманининг аввалги ҳокими Абдумажид Муллажонов коронавирусдан вафот этганди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 236
Рейтинг: 3.1
t
×