Олмазор тумани ҳокими вафот этди
Жамият
−
18 Июль 2021
37151Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Абдумажид Муллажонов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Абдумажид Файзуллаевич Муллажонов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У 2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2021 йилнинг мартидан туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Абдумажид Муллажонов Ўзбекистон Марказий банки собиқ раиси, марҳум Файзулла Муллажоновнинг ўғли эди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь