Ажабо! Россия беш нафар ўлган америкаликни ҳам санкциялар рўйхатига киритди
Олам
−
22 Май 2022
14841Россия камида беш нафар вафот этган АҚШ фуқаросини "қора рўйхати"га киритилди. Улар учун Россияга кириш бир умрга тақиқланди. Буни Россия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган рўйхат тасдиқлайди.
Шуниси эътиборлики, Россия расмийлари уларнинг ўлимидан хабардор, аммо санкциялар режимини сақлаб қолиш зарур деб ҳисоблайди. Санкцияланган 963 нафар америкалик орасида беш киши "ўлган" деб белгиланган ва ўлим санаси ҳам ёзиб қўйилган.
Россия ТИВнинг расмий баёнотида айтилишича, уларга нисбатан "доимий асосда (Россияга) киришга тақиқ" қўйилган.
Хусусан, собиқ сенатор Жон Маккейн (2018 йилда вафот этган), собиқ конгрессмен Элси Гастингс (2021 йилда вафот этган), жорий йил бошида вафот этган Марказий разведка бошқармаси директорининг собиқ биринчи ўринбосари Мелисси Дриско, собиқ судья Стивен О'Нилу, собиқ америкалик ҳарбий Жереми Сивитсга мамлакатга кириш тақиқланган.
Аввалроқ, Ташқи ишлар вазирлиги сайтида Россия Федерациясига доимий асосда саёҳат қилиш тақиқланган Америка фуқароларининг рўйхати эълон қилганди.
Унга АҚШ Президенти Жо Байден, Президентнинг ўғли Хантер Байден, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, таниқли актёр Морган Фриман ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг ҳам киритилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, булар “АҚШ томонидан доимий равишда жорий этилаётган Россияга қарши санкцияларга қарши жавоб чоралари”.
LiveБарчаси