Ажабо! Боррель ҲАМАСни молиялаштиришда Исроилни айблади
Олам
−
20 Январь
11182Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Исроилни “ҲАМАСни ташкил қилиш ва молиялаштиришда” айблади. Бу ҳақда у кеча, 19 январь куни кечқурун Испаниянинг Вальядолид шаҳридаги университетда нутқ сўзлади.
Боррель Яқин Шарқдаги можарони Исроил ва Фаластин давлатлари ўртасида ёнма-ён яшаш тамойилига асосланиб, ҳал қилишга чақирди.
“Биз тинчликни таъминлаш учун икки давлат ечими ташқаридан ҳал қилиниши керак, деб ҳисоблаймиз”, дейди у.
Боррелнинг сўзларига кўра, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ўзи 30 йилдан бери бундай тартибга солишни “бойкот қилиб” келади.
"Бунинг олдини олиш учун уларнинг ўзлари ҲАМАСни яратди. Исроил ҳукумати Фаластиннинг Фатҳ бошқарувини заифлаштириш учун ҲАМАСни молиялаштирди. Агар биз жиддий аралашмасак, нафрат ва зўравонлик спирали авлоддан-авлодга ўтиб, дафн маросими ортаверади", дейди Боррель.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони ҳар томонлама ҳал этиш режасини ишлаб чиққани маълум бўлганди. 22 январь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида Яқин Шарқдаги можаро асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси