Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 шаҳрига парвозларни тўхтатди
Олам
−
27 Декабрь
4962Azerbaijan Airlines авиакомпанияси Баку-Грозний йўналишидаги Embraer 190 самолётининг ҳалокатидан сўнг Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди. Бу ҳақда компания Telegram-каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, авиакомпания жорий йилнинг 28 декабридан бошлаб Россиянинг ўнта шаҳрига парвозларни амалга оширмайди. Гап Минеральние Води, Сочи, Волгоград, Уфа, Самара, Саратов, Нижний Новгород, Владикавказ, Грозний ва Махачқаъла шаҳарлари ҳақида кетмоқда. Дастлаб авиакомпания етти шаҳарга парвозларни тўхтатишини билдирган, кейинчалик эса рўйхатга яна учта шаҳарни қўшган.
Azerbaijan Airlines бу қарорни хавфсизлик сабабли қабул қилганини, Embraer 190 самолёти аварияси бўйича дастлабки тергов якунлангунга қадар парвозлар қайта бошланмаслигини таъкидлаган. Шу билан бирга, авиакомпания Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Астрахань, Қозон ва Новосибирск шаҳарларига парвозларни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Баку-Грозний йўналишидаги самолёти ҳалокатга учраганди. Авиакомпания маълумотларига кўра, самолётда 62 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 29 киши омон қолган. 38 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь