Азар ҳам Роналдуни ортда қолдирди

Sport

image

Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган баҳсда “Челси” “Вест Хем” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ўйинда дубл қайд этган Азар АПЛдаги жами голлари сонини 85 тага етказиб олган ҳолда, бу борада португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдудан ўзиб кетди. 

2003-2009 йилларда “Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурган Роналду ички чемпионатда жами 84 та гол урган эди. 

Жорий мавсум 28 ёшли футболчи Эдин Азар “Челси” сафида барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.


Author

Rate Count

55

Rating

3

Rate this article

Share with your friends