Азага келган ўз дардини айтиб йиғлар. Эрдўған Туркия ЕИга қабул қилинмаётганидан нолиди
Олам
−
02 Март 2022
11693Анқара Россия ва Украинани зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиради. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Косово Президенти Вьоса Усмоний-Саду билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
“Биз Россия ва Украинани зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирамиз. Икки давлат ҳам дунёда тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшсин”, дейди Туркия раҳбари.
У "минтақадаги ва ундан ташқаридаги барча ўйинчиларнинг минтақавий тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшиши" муҳимлигига ишора қилган.
Президент Эрдўған Европа Иттифоқи етакчиларининг Украинанинг иттифоққа киришига қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлади. Шу билан бирга, у Брюссел томонидан Туркиянинг иттифоққа қўшилиши борасида олиб борилаётган икки томонлама стандартлар сиёсатини яна бир бор эслатди.
“Европа Иттифоқи аъзоларидан сўрамоқчиман, нега Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши масаласи ҳали ҳам сизни ташвишга солмоқда? Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигига ва Туркияга нисбатан бефарқмаслигингизни кўрсатинг. Ёки Туркияга кимдир ҳужум қилсагина бу масалани кун тартибига қўясизми?”, дейди Туркия раҳбари.
У Туркия Косовонинг НАТОга аъзо бўлиши учун керакли қадамлар ташлашини қайд этган. Эрдўғанга кўра, Анқара ҳар доим Шимолий Атлантика альянсининг кенгайишини қўллаб-қувватлаб келган, чунки бу дунёда барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Туркия етакчиси ФЕТО террор ташкилотига қарши курашга ҳам тўхталди. Шу муносабат билан у Косово расмийларини ушбу мамлакат ҳудудидаги гуруҳ фаолиятига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақирди.
“Демократиямизга ҳужум қилган ва 251 нафар фуқаромизни шафқатсизларча ўлдирган террор ташкилотининг мавжудлигига чек қўйиш ниҳоятда муҳим”, дейди Президент.
LiveБарчаси