Азага айланган байрам: Исроилдаги фестивалда 44 киши ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Исроил шимолидаги Мерон тоғи ҳудудида Лаг ба-Омер фестивалини нишонлаш пайтида камида 44 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "The Jerusalem Post" хабар берган. 

Мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху воқеани "даҳшатли фалокат" деб атаган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 100 минг фуқаро иштирок этган концертларнинг бирида трибуна қулаб тушган. 

Бироқ, Маген Давид Адом қутқарув хизмати фожиа тиқилинч туфайли содир бўлганини айтган. МДА вакили Заки Хеллер ўлимга одамларнинг ҳаддан ташқари кўплиги сабаб бўлганини таъкидлаган. 

Таъкидланишича, айни пайтда 100 дан ортиқ одам жароҳат олган. 

"Қурбонлар бор, бу жуда даҳшатли фожиа", деган Заки ва бу жуда қийин қутқарув операцияси эканини қўшимча қилган. 

Бундан ташқари, Исроилнинг бир нечта шифохоналарида одамларнинг қариндошлари ва дўстларини топиш учун ишонч телефонлари очилган.  

Яҳудийларнинг Лаг ба-Омер байрами коронавирус инфекциясига қўйилган чекловлар бекор қилингандан сўнг мамлакатда биринчи нишонланган оммавий тадбир бўлган. 

Маълумот ўрнида, Лаг ба-Омер яҳудийларнинг Ой тақвими бўйича Ияр ойининг 18-кунида нишонланади. Бу йил фестиваль 29 апрель куни қуёш ботишидан 30 апрель оқшомига қадар тўғри келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил фалокат

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг