Айрим жойларда ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмаган – Президент
Жамият
−
20 Февраль
5202Президент Шавкат Мирзиёев айрим вазирлик, идора ва вилоят ҳокимликларида ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмаганини танқид қилди. Бу ҳақда Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз очди.
Ушбу йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Жумладан, Мирзиёев 500 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотнинг бор йўғи 43 мингтасида ногиронлиги бўлган шахслар ишлашини айтиб ўтган.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон 2021 йилда Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилган ва ундаги мажбуриятларни бажариш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, вилоят ва туман ҳокимлари ушбу шахсларга ёрдам бериш, уларнинг уюшмалари ва ташкилотлари билан мулоқот қилиш, шароит яратиш билан етарлича шуғулланмаётгани кўрсатиб ўтилган.
"Мактаблар, профессионал таълим муассасаларида шароит йўқлиги учун 70 фоиз ота-оналар ногиронлиги бор фарзандларини яшаш жойидан узоқ махсус мактаб-интернатига жойлаштиришга мажбур. Аслида ота-онаси, дўстлари ва маҳалладан узоқлашиш ҳар қандай бола учун катта психологик зарба", деган Шавкат Мирзиёев.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси