Айрим оилаларга ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади

Жамият

image

“Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади. Бу ҳақда Президентнинг кеча, 26 декабрь куни қабул қилинган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

  • ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;
  • ушбу оилаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:
  • кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;
  • кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
  • кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади ва фоиз тўловлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб борилади.

Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларини белгилаш ва ундан чиқаришга доир низоларни тезкорликда ҳал этиш мақсадида 2026 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида апелляция кенгаши ташкил этилади. Бунда:

  • апелляция кенгаши ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил амалга оширади;
  • апелляция кенгаши оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш бўйича далолатнома ва хулосаларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ёхуд уларга ўзгартириш киритиш бўйича “маҳалла еттилиги”га мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат таъминотидаги оила ижтимоий ёрдам пакети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар